Ижтимоий тармоқларда икки фуқаро ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 11 май куни тахминан соат 20-30 ларда Учтепа тумани, Чилонзор-23 мавзесида олиб борилган профилактик тадбир давомида, жамоат транспорти бекати олдида турган автомашина эгаси 1996 йилда туғилган А.Қ. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у ерда бир дона пичоқ борлиги аниқланган. Ҳолат бўйича тегишли хужжатларни расмийлаштириш мақсадида, фуқаро туман ИИО ФМБга таклиф қилинган, бироқ А.Қ. ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, қаршилик кўрсатган вақтда улар орасида келишмовчилик келиб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик") ва 195-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш") билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши учун жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судига юборилган.
Ходимнинг ҳаракатига баҳо бериш учун Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади.