Жорий йилнинг 23 март куни тахминан соат 17.00 ларда 1990 йилда туғилган Т.Х. Янгиҳаёт туманида ўзининг уйида ўзаро келиб чиққан тортишув сабабли турмуш ўртоғи 1995 йилда туғилган Т.Д.ни уриб тан жароҳати етказган. Шундан сўнг 25 март куни Т.Х. фарзанди 2016 йилда туғилган Т.Х.ни уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси ва 110-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи Т.Х. процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.