31 Январ 2023 йил 648

Навбатдаги маърифат дарсидада Қарорнинг мазмун-моҳияти етказилди

Тошкент шаҳар ИИББ да ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарсида Президентимизнинг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини тушунтиришга бағишланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси катта ўқитувчиси Шухрат Журақулов ўз маърузаси билан иштирок этди. Маърузачи қарорда ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш устувор вазифа этиб белгиланганини таъкидлади. Ҳар бир ходим қарор билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси қоида ва талабларини билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурлиги уқтирилди.

Агар ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қабул қилинган Кодекс нормаларига амал қилса, яқин келажакда қонун ҳимоячилари ва аҳоли ўртасида ишончли ва илиқ муносабатлар шаклланади, бу эса ўз навбатида жамиятдаги муҳитга ижобий таъсир кўрсатади ва мамлакатда жиноятчиликка барҳам беришга ёрдам беради.

Барча янгиликлар

Text to speech