18 Iyun 2022 Yil 132

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

19 июнь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида U-23 Осиё кубогининг финал босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларда соат 12.00 дан соат 24.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:
— Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
— Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
— Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech