6 Феврал 2024 йил 1910

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш — муҳим вазифа” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти матбуот хизмати бошлиғи профессор Раҳимбой Жуманиёзов маъруза қилди. У ўз нутқида, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тилининг тўлиқ жорий этилишини таъминлаш, тил тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва унинг таъсир кучи барчага тааллуқли бўлишига эришиш бизнинг асосий вазифамиз эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.


Барча янгиликлар

Text to speech