Ўтказилаётган махсус профилактик тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларини тарқатувчи шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 28 май куни пойтахтимизнинг Учтепа туманида ўтказилган махсус профилактика тадбири давомида туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ППХ 1-отряди ходимлари, сафдорлар Д.Тохиров ва Ж.Турсунқуловлар ўзини шубҳали тутган шахсни пайқашади. Ички ишлар ходимларини кўрган эркак яширинишга ҳаракат қилади. Кўрилган чоралар туфайли эркак қўлга олиниб холислар иштирокида кўздан кечириш натижасида Артур Х.исмли шахснинг спорт шимининг чўнтагидан 12 дона елим қутиларга қадоқланган, сотиш учун тайёрланган гиёҳвандлик моддалари топилиб, олиб қўйилди ҳамда гумонланувчи энг яқин Ички ишлар бўлимига олиб кетилган.