15 Iyun 2022 Yil 528

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари “Орамиздаги қахрамонлар” ижтимоий лойиҳасида ғолиб бўлди

Пойтахтда “Фаол фуқаролар ҳафталиги – 2022” халқаро фестивали ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан “Орамиздаги қахрамонлар” номли ижтимоий танловнинг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Юртимизда фаолият олиб бораётган 22 та нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда 21 нафар фаол фуқаролар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тақдирланган фуқаролар орасида 3 нафари ички ишлар органлари ходимлари бор бўлиб, улардан икки нафари Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари эканлигидан фахрланамиз. Сергели тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори катта лейтенант Алибек Махмараимов ва Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходими лейтенант Фарход Рафиевлар орамиздаги оддий одамлар. Лекин улар бошқа шахсларнинг ҳаётига бефарқ бўлмаган, касбининг ҳақиқий фидойилари. Уларнинг жасорати - хавф остида қолган инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолди, бир оиланинг фарзанди, яна бир оиланинг отаси уйига соғ-саломат қайтиб келди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ, Миллий Гвардия ва жамоатчилик фаолларининг "Мушуккент" ижтимоий лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилаётганлиги учун “Орамиздаги қаҳрамонлар” дипломи билан тақдирланди.

“Мушуккент” ижтимоий лойиҳасининг барча фаоллари – Рано Макаренко, Александра Иванюженко, Ирода Маткаримова, Ирина Сайфуддинова, Нилуфар Исаханова, Анастасия Бавенд ва бошқа кўнгиллиларни ғалаба билан табриклаймиз!

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech