27 Июл 2025 йил 930

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази вакили Шохида Касимова маъруза қилди. У ўз нутқида, одам савдосига қарши курашиш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг вазифаси эмас, балки барчамизнинг умумий бурчимиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech