28 Феврал 2023 йил 1328

Низоли хонадон юзасидан суд ажрими мавжуд

Ижтимоий тармоқларда, Яшнобод тумани Авиасозлар-3 даҳасидаги низоли хонадон юзасидан тайёрланган видеоматериал юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Яшнобод тумани ИИО ФМБ га Х.А. ариза билан мурожаат қилиб, 2006 йилда акаси Ғ.Х.нинг номидаги хонадонни сотиб олганлигини, лекин ўзининг номига расмийлаштирмаганлигини, акаси вафотидан сўнг хонадон қизи У.Х.га мерос асосида ўтганлигини, лекин У.Х. хонадонни Х.А.нинг номига расмийлаштириб бермаётганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида, низоли хонадон юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ажрими мавжудлиги аниқланган. У.Х.нинг қилмишида жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддасига асосан ҳаракатдан тугатилган.

Барча янгиликлар

Text to speech