25 Май 2023 йил 595

Назарий билим амалиётда мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Aкадемияси магистратурасининг 2-курс тингловчилари Тошкент шаҳрида якуний малакавий амалиётни ўтамоқда. Амалиётни ўташ даврида тингловчилар Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда туман ИИО ФМБлардаги хизмат йўналишлари билан танишиб, бошқарув тартибини ўрганишмоқда. Фуқароларнинг мурожаатини кўриб чиқишдаги индивидуал ёндашув, жиноятларни фош этишнинг ўзига хос тактик хусусиятлари, криминоген вазиятни ўрганиш ва назорат қилишнинг усуллари ва услублари билан тингловчилар бевосита танишмоқда.

Бу каби амалиёт ИИВ Академияси магистратура тингловчиларининг келгусидаги фаолиятида катта тажриба бўлиб хизмат қилади.

Барча янгиликлар

Text to speech