Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан Сизларни, барча ички ишлар органлари ходимларини, фахрийларини ҳамда юртимизда тинчлик ва осойишлатикни мустаҳкамлаш йўлида фидойилик кўрсатиб хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила-аъзоларини баҳор айёми – Наврўзи олам билан табриклайман. Янгиланиш ва яшариш, бахт ва гўзаллик тимсоли бўлмиш ушбу байрам барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, оилангизга тинчлик, хотиржамлик, хонадонингизга файзу барака олиб келишини тилайман. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов