29 Сентябр 2022 йил 979

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг сайёр учрашувлари: Мирзо Улуғбек тумани ёшлари билан мулоқот

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви Мирзо Улуғбек туманида бўлиб ўтди. Тадбирда ИИББ бошлиғининг ўринбосарлари, туман ҳокими, Мирзо Улуғбек тумани сектор раҳбарлари, туман ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Фаррух Ҳайдаров, туман Мудофаа ишлари бўлими вакиллари, соҳавий хизмат раҳбарлари, 320 дан ортиқ фуқаролар, шундан 260 нафар ёшлар вакиллари қатнашдилар. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўз нутқида, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда ушбу турдаги жиноятларни олдини олиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Учрашув давомида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ёшлар билан сайёр қабули ҳам ўтказилди. Сайёр қабулда ёшлар 25 дан зиёд масалалар билан мурожаат этишди. Ҳар бир мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ижроси назоратга олинди.
Йиғилиш давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 11 нафар ёшларга турли хилдаги техникалар ажратилганлиги тўғрисида, хорижий тил ва касб-хунар, ҳайдовчилик бадалини қоплаш бўйича субсидия ажратилганлиги тўғрисида ҳамда олий ва профессионал таълим контракт тўловини қоплаш юзасидан сертификатлар топширилди. Тадбир якунида ИИББ бошлиғи томонидан, учрашувда фаол қатнашган 40 нафар ёшларга эсдалик совғалари берилди.
Бу каби учрашувлар шаҳарнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech