25 Январ 2023 йил 508

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимларининг манзилли ёрдам кўрсатиш борасидаги ишлари тўғрисида

Пойтахтимизда совуқ ҳарорат туфайли Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлган фуқароларга ёрдам ва кўмак кўрсатиш борасидаги ишлар янада кучайтирилди.

Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари маҳалла фаоллари ва оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари билан биргаликда уйма-уй юриб, ёлғиз кексалар ва имконияти чекланган фуқароларнинг муаммоларини ўрганди. Ўрганишлар давомида «Чимён», «Тракторсозлар», «Гулсанам», «Султония», “Янги Авайхон” маҳаллаларида яшовчи якка ёлғиз кексаларга электр ва газ жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси ва эҳтиёт чораларига риоя қилишлари ҳақида огоҳлантирилди. Малакали тиббий ёрдамга муҳтож кексалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, ҳомийлар кўмагида бир қанча пенсионерларга зарур дори-дармонлар олиб берилди.

Бу борадаги ишлар пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech