18 Май 2023 йил 626

Мирзо Улуғбек тумани 3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

Мамлакатимизда ёшларнинг соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишиши учун кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Мирзо-Улуғбек тумани 3-сектор раҳбари ташаббуси билан ногиронлиги мавжуд, миграциядан қайтган ва профилактик ҳисобда турувчи 48 нафардан ошиқ ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар бугунги кунда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтишди.
Шунингдек учрашув довомида ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш юзасидан ҳамда келгусидаги режалар ҳақида фикр алмашилди.

Бу каби тадбирлар бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech