26 Август 2024 йил 1635

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Миллат фидойилари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи бош илмий ходими тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаев маъруза қилди. У ўз нутқида, тарихини ёдда тутмайдиган, муҳим ҳаётий ҳақиқатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда маъносини англай олмайдиган халқнинг келажаги йўқлигини, шунингдек Ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган аждодларнинг букилмас иродаси ва матонатига эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун муқаддаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Навбатдаги маъруза “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловларнинг аҳамияти” мавзусига бағишланган бўлиб, уни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг вакили юридик фанлари доктори, профессор Ахрор Худойбердиев ёритиб берди. 

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Абдумалик Халоков – олимпиада чемпиони” номли видеоролик ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Тадбир якунида “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловида фахрли ўринларни қўлга киритган бир гуруҳ ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Барча янгиликлар

Text to speech