2 Август 2025 йил 799

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Китоб – тафаккур хазинаси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси вакили профессор Фарҳод Каримов маъруза қилди. У ўз нутқида, китоб инсоният ва жамият тараққиётининг барча даврларда кишиларни тарбиялаш, уларнинг ақлий ривожланиш воситаси бўлиб келаётганлигини, барча соҳага оид маълумотларни тўплаш ҳамда сақлаш усули сифатида катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Сўнгра 30 июль – Халқлар дўстлиги кунига бағишланган байрам тадбири концерт дастури билан давом этди. Тадбир давомида иқтидорли ходимлар томонидан дунёнинг турли тилларида дўстлик, ҳамжиҳатлик, миллатлараро бағрикенглик ҳақидаги қўшиқлар ижро этилди. Барча чиқишлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади ва илиқ хотиралар қолдирди.

Барча янгиликлар

Text to speech