Тошкент шаҳар ИИББда «Кексалар ҳафталиги» доирасида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ тизимларида «Кексалар ҳафталиги» доирасида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва уч авлод учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, куни кеча Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг йиғилиши ҳамда ёш ходимлар ва ички ишлар органларида намунали хизмат қилиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган фахрийлар иштирокида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.Тошкент шаҳар ИИББ тизимларида «Кексалар ҳафталиги» доирасида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва уч авлод учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, куни кеча Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг йиғилиши ҳамда ёш ходимлар ва ички ишлар органларида намунали хизмат қилиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган фахрийлар иштирокида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир давомида туман ички ишлар органларида ёшлар иттифоқи хисобот йиғилишида бошланғич ташкилот раҳбари лавозимига сайлов ўтказилди. Шундан сўнг, учрашув давомида фахрийлар ёш ходимларга, ўзларининг ҳаётий ва амалий тажрибаларидан сўзлаб беришди. Ходимларни зиммаларидаги вазифаларни сидқидилдан адо этишга, қонунийлик ва хизмат интизомига қатъий риоя қилишга чақиришди. Тадбир якунида, ўз касбига садоқатли, юклатилган вазифаларни виждонан бажариб, юксак натижаларга эришган бир гуруҳ ёш ходимлар Бош бошқарма бошлиғининг Ташаккурномаси билан тақдирландилар.
Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадасида ҳам шундай тадбир ташкил этилди. “Уч авлод учрашуви” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда ёш ходимларни юртга ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиши хусусида сўз юритилди. Тадбир сўнгида, бир гуруҳ ёш ходимлар Бош бошқарма бошлиғининг Ташаккурномаси билан тақдирландилар.