11 Феврал 2023 йил 609

ИИББда кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 февраль куни давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳар Сергели туманига ташрифи чоғида Тошкент шаҳрида энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллаларни обод қилиш ва аҳоли бандлигини ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиб, бир қанча таклиф ва топшириқлар берди. Жумладан, энергетика масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борадаги қўшимча манбалардан бири қайта тикланувчи энергия бўлиб, Тошкент шаҳрида камида 2 минг мегаваттга яқин қувватли қуёш панелларини ўрнатиш мумкинлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББда генерал-майор Азиз Ташпулатов раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бош бошқарма марказий аппарати, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ва масъул ходимлари, сектор раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Президент топшириқлари қуйи тизимларга етказилди ва уни амалга оширишда лозим бўладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жумладан саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш орқали энергия ва табиий газни тежаш зарурлиги тушунтирилди. Бу масалада шахсан сектор раҳбарлари масъул эканлиги билдирилди.

Тошкент шаҳри аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, энергетика таъминотини мустаҳкамлаш юзасидан кўрсатма ва таклифлар берилди, содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида тегишли раҳбар ва ходимларга топшириқлар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech