4 Феврал 2023 йил 839

Тошкент шаҳар ИИББ терговчилари 2022 йил фаолиятини сарҳисоб қилишди

Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлинмаларининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари ва 2023 йилга мўлжалланган иш режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я. Абдулхаков, ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник А. Абдуразаков, Тергов бошқармаси ҳамда барча туман ИИО ФМБ Тергов бўлими раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳисобот даврида дастлабки терговни тўлиқ ва холисона олиб боришга, адолатни ўрнатиш ва жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш, жиноятнинг сабаб ва шароитларини аниқлашга қаратилган вазифалар ИИО терговчилари томонидан қониқарли бажарилган.

Тадбирда ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, жиноят ишлари доирасида терговни малакали олиб борган ҳамда юқори кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимлар тантанали равишда диплом, қўл соати ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Йиғилиш давомида кўп йиллар давомида тергов соҳасида намунали  хизмат олиб борган ходимлар подполковник У.Турақулов ҳамда подполковник Б.Давлетмурадовларни нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.  Раҳбарият ҳамда ушбу ходимлар билан елкама-елка хизмат қилган осойишталик посбонлари ҳамкасбларининг шаънига илиқ фикрларини билдиришди ва келгуси ишларида омад тилашди. Шундан сўнг уларга эҳтиром разми сифатида тўн ва дўппи кийдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек терговчилар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ҳам муҳокама қилинди. Айримларига нисбатан тегишли интизомий чоралар кўрилиб, тергов фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Барча янгиликлар

Text to speech