27 Июн 2022 йил 719

Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизни Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби ва шахсан ўзим номимдан касб байрамингиз билан табриклайман!

Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлардир. Ички ишлар органлари ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни айнан мана шу касб эгаларидаги жонкуярлик ва фидойилик тимсолида кўриб келмоқдамиз. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари орасида анъанавий ахборот воситалари бўлмиш газета-журналлар, теле ва радиоканаллар, интернет журналистикаси миллий ахборот майдонида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб, замон талаблари асосида янгиланиб бораётгани яққол намоён бўлмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга ва имиджини оширишга қаратилган ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаганингиз учун, фаолиятимизни ёритишдаги ҳамкорлигингиз учун сизга миннатдорчилик билдириб, яна бир бор касб байрамингиз билан табриклайман. Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга бахт-саодат, ижодингизга муваффақиятлар тилайман!

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов

Барча янгиликлар

Text to speech