31 Май 2022 йил 1315

Ҳамкорликдаги бизнес – фирибгарлик учун баҳона

Миробод тумани ИИО ФМБдан тушган хабарга кўра, 49 ёшли Ирина Т. ва 52 ёшли Бахтиёр Б. лар 53 ёшли Дилшод Б.нинг ишончига кириб, бизнес қилиш мақсадида, фирибгарлик йўли билан унга тегишли бўлган 35.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдаларини бажармаганлар. Пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ("Фирибгарлик") билан жиноят иши қўзғатилган.

Барча янгиликлар

Text to speech