30 Январ 2023 йил 1733

Ғалаба билан табриклаймиз!

27-29 январь кунлари Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этди. Жамоамиз таркибида 66 кг вазн тоифасида Тошкент шаҳар ИИББ ходими Мухриддин Тиловов қатнашди. Муросасиз курашда спортчи рақиблари устидан ишончли ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан ҳамкасбимизни ғалаба билан табриклаймиз!

Барча янгиликлар

Text to speech