14 Март 2023 Yil 272

Фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга 63 ёшли Гўзал Д. мурожаат қилиб, таниши 33 ёшли Раҳматулло Т. январь ойининг ўрталарида, унга хориждан 14 дона “Iphone 14 Pro Max” русумли телефонларни олиб келиб беришини ваъда қилган. Раҳматулло Гўзалдан жами 38.000 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech