Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Болалар - юрт келажаги” ҳамда “Стрессни бошқариш” мавзуларига бағишланди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, психолог Шоира Исакова маъруза қилди. У ўз маърузасида, болалик инсон ҳаётидаги муҳим босқичлардан бири эканлигини, айнан шу вақтда инсоннинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш учун замин яратилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Иккинчи мавзуни ёритишда маърузачи стрессни енгишга ёрдам берадиган бир қатор машқлар ҳақида гапириб ўтди.
Шунингдек, иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида айрим ходимларга навбатдаги унвонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.