Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Тошкент кимё технологиялари институтида “Кибержиноятчиликка қарши курашиш давр талаби!” мавзусида талабалар билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди. Давра суҳбатида сўзга чиққанлар кибержиноятчилар тузоғига тушиб қолмаслик, шахсий маълумотларни ҳеч кимга бермаслик, банк пластик карталари билан боғлиқ маълумотларни бегоналарга маълум қилмаслик, таваккалчиликка асосланган турли қимор ўйинларида иштирок этмаслик юзасидан тушунтиришлар берилди. Кибержиноятга қарши курашишнинг энг самарали усули киберхавфсизлик гигиенасига риоя этиш эканлигига алоҳида урғу берилди.
Давра суҳбати якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Бу каби профилактик тадбир Тошкент амалий фанлар университети талабалари ўртасида, шунингдек Миробод туманидаги 2-сонли оилавий поликлиникада ҳам ўтказилди.