21 Май 2023 йил 482

Бектемир туманида “Маънавият ойлиги” га маҳалла ёшлари жалб қилинмоқда

“Маънавият ойлиги” доирасида Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ёшлар масалалари бўйича инспекторлар ташаббуси билан мактаб ўқувчилари ўртасида турли хил бадиий учрашувлар ва спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча туманда жойлашган 289-сонли ўрта мактабда халқ шоири Равшан Исақов билан “Шеърият кечаси” ташкил этилди. Шоир ўз ҳаёт йўли, ижод машаққатлари ҳақида сўз санъатига ошно ўқувчиларга сўзлаб берди ва ўз қаламига мансуб шеърлардан намуналар ўқиди.

Шунингдек, туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан workout бўйича мусобақалар ташкил этилди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, аҳоли ўртасида спортни тарғиб қилиш мақсадида туман ҳудудидаги 5 та маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган мусобақада 1-ўринни “Бектемир” маҳалласи жамоаси қўлга киритди, 2-ўринни “Мусаффо” ва 3-ўринни “Сохил” маҳалласи ёшлари эгаллашди. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Барча янгиликлар

Text to speech