10 Феврал 2023 йил 578

Бедарак йўқолганлар қидирувида кўмак сўраймиз!

1958 йилда туғилган Антонина Бойко 2022 йилнинг 10 декабрь куни Шайхонтохур тумани, Оқтепа массивидаги уйдан чиқиб кетган ва бедарак йўқолган.
Белгилари: бўйи 1, 65 см, кўзлари кўк, сочлари сариқ.
Ўша куни у қалин куртка, оч жигарранг шляпада бўлиб, ўрта ўлчамдаги оқ сумка кўтарган бўлган

Шунингдек 1951 йилда туғилган Шохижон Зияев ҳам жорий йилнинг 31 январь куни Шайхонтохур туманидаги уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 1.65 см, сочи оқарган , кўзлари жигарранг.
Эгнида кулранг спорт кийими ва бошида қора шляпа бўлган .

Ҳурматли фуқаролар! Юқоридаги шахсларнинг қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки 102 рақамига хабар беришларингизни сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech