17 Август 2022 йил 1178

Бедарак йўқолганларнинг қидирувида кўмак сўраймиз

1965 йилда туғилган Шукуров Тахир Тулкунович, 2021 йилнинг декабрь ойида Сергели туманида жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 170-175 см, ўртача гавдали, сочи қора оқ оралаган, кўзи қора, қоши қора ёйсимон, бурни ва лаби ўртача, юзи думалоқ, пешонаси катта.

1999 йилда туғилган Отабоев Бобурбек Олимжон ўғли, жорий йилнинг 21 апрель куни Миробод туманида жойлашган меҳмонхонадан чиқиб кетиб кетиб, бедарак йўқолган.
Белгилари: бўйи 170-175 см, озғиндан келган, сочи калта қора рангда, кўзлари жигарранг, жағининг пастки қисмида чандиғи бор, ўнг томон лабининг пастида холи бор.

Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда юқоридаги шахсларнинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech