9 Феврал 2023 йил 710

Аҳолига қулайликлар яратилмоқда

Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги мавжуд тирбандликларни олдини олиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, шунингдек Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўл ўтказгич қуриш ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан, 2023 йилнинг 10 февраль кунидан бошлаб, Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ва 8И, 9И, 25М, 61М, 55М, 73М, 99М, 170М, 191М, 195М-сонли йўналишли такси йўналишларининг ҳаракати “ Food sity” савдо мажмуаси автошохбекатигача узайтирилади. Ушбу мажмуадаги автотураргоҳга кириш ва чиқиш бепул бўлиб, ҳайдовчилар учун барча шароитлар яратилган.
Бундан ташқари, “Food sity” савдо мажмуаси маъмурияти томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, “Food sity” савдо мажмуаси – Қўйлиқ 7-метро бекати” йўналишида ҳаракатланувчи, 6 та жадвал асосида бепул автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилган.

Барча янгиликлар

Text to speech