6 Апрел 2023 йил 1306

Аҳоли муаммосини ўрганиш ва ҳал этишга барча тоифадаги раҳбарлар масъул

Аҳолининг мурожаатларини тинглаш, муаммолларини ўрганиш ва ҳал этиш бугуннинг асосий талабидир. Шу мақсадда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг Мирзо Улуғбек туманидаги навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Тошкент геодезия ва картография коллежида ўтган қабулда 37 нафар фуқаро турли масалалари бўйича мурожаатлари ўрганилиб, 15 нафарининг муаммоси жойида ҳал этилди. Хусусан, моддий ва ижтимоий ёрдам, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар, олий таълим шартномаси пулини тўлаш, муддатли ҳарбий хизматга йўлланма олиш, ишга жойлашиш каби мурожаатлар ўрганилди. 12 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди, 10 нафар фуқаронинг мурожаатини ҳал этиш масъулларга юклатилиб, ҳал этиш учун муддат берилди. Шунингдек, ҳудуд аҳолиси ва ёшлар иштирокида ташкил этилган мулоқот давомида 16 ёшга тўлган Проскуряков Никитага ID картаси тантанали равишда топширилди.

Бу каби учрашув ва мулоқотларнинг ташкил этилиши туман аҳлининг турмуш шароитларини яхшилашга ҳамда давлатдан рози бўлиб яшаш ҳиссини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Барча янгиликлар

Text to speech