21 Май 2022 йил 1551

21-май - Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона ходимлари куни

Инсоннинг жамиятда ўз ўрнини топиши, маънавиятини юксалтириш, дунёқарашини шакллантиришда китобхонлик муҳим аҳамиятга касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг китобхонликни янада ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари асносида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида 2020 йилнинг март ойида кутубхона янги форматда - Aхборт-ресурс маркази сифатида шакллантирилиб, ўз иш фаолиятини бошлади.
Бош бошқарма ходимларининг билим-савиясини ошириш, уларни ҳуқуқий онги ва маданиятини шаклланиши, миллий ва жаҳон маданий меросидан баҳраманд бўлишини таъминлаш мақсадида Aхборот-ресурс маркази икки йўналишда фаолият юритади.
Биринчи йўналишда ходимлар интернет тармоғи орқали Aлишер Навоий номидаги "Ўзбекистон миллий кутубхонасидаги 27 000 дан ортиқ барча адабиётлар, журналлардан электрон тартибда фойдаланишлари мумкин.
Иккикнчи йўналиш эса анъанавий тарзда шакиллантирилган бўлиб, 3600 дан ортиқ китоблар мавжуд.
Сана муносабати билан бугунги касб байрамини нишонлаётган соҳа вакилларининг барчасини Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан табриклаймиз!

 

Барча янгиликлар

Text to speech