“2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича Юнусобод туманида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, туманнинг криминоген вазияти оғир “Мингчинор” ва “Боғибўстон” маҳаллаларига борилиб, “хавфсиз кўча” ва “хавфсиз йўлак”ларни ташкил этиш, жорий йил 2-чораги учун тасдиқланган “йўл харита”сида кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Ҳудудда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида ҳамда ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар, ва ишсизлар жинотятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш юзасидан “ижтимоий профилактикага” масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, мазкур Қарор ижроси юзасидан ички ишлар, миллий гвардия, маҳалла, ёшлар ва бошқа мутасадди идоралар масъулларининг таклифлари эшитилиб, қарорда белгиланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган вазифалар яна бир бор таъкидланиб, фаолиятни янада жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.