"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан, Ватанимиз мустақиллиги, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ибратли фаолияти, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юқори маҳоратга эга кадрларни тайёрлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун, Тошкент шаҳри Учтепа тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори Мукимов Захид Абдурахимович «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланди.
Юксак мукофот билан хамкасбимизни бутун шахсий таркиб номидан табриклаймиз.