Ички ишлар органлари, хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг маънавий-маърифий билимларини юксалтириш билан бирга жанговар ва касбий тайёргарлигини, жисмоний-руҳий салоҳиятини ошириш, хизматга шайлигини таъминлашга катта эътибор қаратилган. Шу мақсадларда изчил равишда ўқув-амалий машғулотлар ўтказиб келинади. Шундай машғулотлардан навбатдагиси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли ўқув-дала майдонида бўлиб ўтди. Бу ерда ходимлар махсус масъуллар назорати ва баҳолаши остида жанговар “Калашников” автомати ҳамда “Макаров” тўппончасидан амалий ўқ отиш машғулотларини ўтказдилар. Масъуллар томонидан ҳар бир ходимнинг қуроллардан тўғри фойдаланиш тартиби ҳамда аниқ нишонга олиш борасидаги кўникмалари баҳоланиб, қайд этиб борилди. Шунингдек, оммавий тартибсизликлар юзага келганда ходимларнинг махсус куч-воситалардан фойдаланиш ва қўллашда мавжуд қоидаларга амал қилиш жараёнларига эътибор қаратилиб, бу борада назарий ва амалий машғулотлар режа бўйича амалга ошириб келинмоқда.