13 May 2022 Yil 1470

Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш асосий вазифа

Тошкет шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов ва шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чилонзор туманида жиноятни жиловлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, тумандаги “Чилонзор” буюм бозори, “Абу Сахий” савдо маркази каби йирик бозорларда ўрнатилган кузатув камераларнинг созлиги, ИИБга интеграция қилинганлиги, дўконларнинг қўриқлаш пультига уланганлиги, ёнғин хавфсизлигига риоя этилаётганлиги ўрганилди. Аниқланган камчликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга муддат ва топшириқлар берилди. Жиноятни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, сотувчилар ва харидорлар орасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Barcha yangiliklar

Text to speech