19 Oktyabr 2022 Yil 1312

Турмуш ўртоғига тан жароҳати етказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

1992 йилда туғилган Ширин Д. Яккасарой тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унинг турмуш ўртоғи 1976 йилда туғилган Дилмурод Д. унга тан жароҳати етказганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Дилмурод Д. га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

 

Barcha yangiliklar

Text to speech