21 Dekabr 2022 Yil 1108

Транспорт воситасида рўй берган ёнғин юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 21 декабрь куни тахминан соат 16:50 ларда Чилонзор тумани Кичик халқа автомобиль йўли РШТЁКИМ қаршисида 1979 йилда туғилган А.Ш. давлат рақами белгиси 01 D 916 MA бўлган “AUDI” русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, мотор қисмида қисқа туташув юзага келганлиги сабабли ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жарохати олганлар йуқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Barcha yangiliklar

Text to speech