20 Fevral 2022 Yil 2235

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида экстремистик ташкилот аъзолари аниқланиб, қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳамкорликда мавжуд жиноят иши доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида экстремистик ташкилотларнинг ноқонуний равишда фаолият юритган бир гуруҳ аъзолари аниқланди.

Тадбир давомида ушланган шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида, экстремистик оқим ва ҳалқаро террорчилик ташкилоти тарғиботчиларининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган 

ва тақиқланган материаллари топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида экстремистик ташкилотларга алоқадор 24 нафар шахслар ушланиб, уларга нисбатан тергов давом этмоқда.

Шу ўринда, фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларига алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмасликларини, уларни сақламасликларини ва тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

Barcha yangiliklar

Text to speech