8 Iyul 2022 Yil 1698

Выездной приём начальника ГУВД Ташкента состоялся в Янгихаётском районе

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг жойларда сайёр қабуллари давом этмоқда. Навбатдаги манзил Янгиҳаёт тумани. Унда ИИББ бошлиғи, туман ҳокими, прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи ва тегишли соҳа мутасаддилари фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўришди. Жумладан, турмуш шароити оғир ва муаммоси бор фуқаролар сектор раҳбарларига ўз мурожаатлари билан юзландилар. Қабулга келган 46 нафар фуқаролардан 23 нафарининг мурожаати жойида ҳал этилди, 3 нафарига тушунтириш берилди, 20 нафар фуқаронинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилиб, ижро муддати белгиланди. Жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга киритилган фуқаролардан 6 нафарини касбга ўргатиш мақсадида ўқув курсларига йўлланма берилди, 2 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилишини таъминлаш мақсадида ноутбук берилди, 1 нафар фуқарога ҳарбий хизматни ўташи учун йўланма берилди, 3 нафар фуқаронинг олий таълим муассасасида таълим олиши учун контракт тўлови тўланди. Пробация ҳисобида турувчи 2 нафар фуқаро тузалиш йўлига ўтганлиги ва ўзига тўғри хулоса чиқарганлигини маълум қилиб, пробация ҳисобидан муддатдан олдин чиқаришларини сўради. Уларнинг мурожаати жойида ҳал этилди, шу ернинг ўзида сайёр суд ўтказилиб, фуқаролар пробация ҳисобидан ечилди.
Шунингдек, 2 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилингани муносабати билан, яна 2 нафар фуқароларги 16 ёшга тўлганлиги муносабати билан ID-карталар тантанали равишда топширилди.

Barcha yangiliklar

Text to speech