17 Oktyabr 2022 Yil 1265

Тез тиббий ёрдам ходимига тан жароҳати етказган шахс қонун олдида жавоб беради

Жорий йилнинг 16 октябрь куни тахминан соат 19.00 ларда Миробод тумани 1-тор Темирйўлчилар кўчаси олдида 2000 йилда туғилган Арсен М. маст ҳолатда ётганлигини кўрган фуқаролар 103 рақами орқали тез тиббий ёрдам хизматини чақиришган. Чақириқ жойига етиб келган шифокорлар Арсен М.га муолажа қилаётган вақтида, у жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибиин бузган. Арсен М. 01 964 QJA давлат рақамли тез тиббий ёрдам автоуловининг ўрта эшигини юлиб олиб, ҳайдовчи 1958 йилда туғилган Х.Н.га тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Арсен М.га нисбатан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томноидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Barcha yangiliklar

Text to speech