26 Oktyabr 2022 Yil 1706

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида Президент раислигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида Президент раислигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида Президент раислигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари барча шифокор ва ҳамшираларни, фелдьшер ва санитарларни яқинлашиб келаётган Тиббиёт ходимлари куни билан табриклади.
“Хабарингиз бор, жорий йил март ойида сизлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, барча масалаларни очиқ-ойдин муҳокама қилган эдик. 
Бугунги йиғилишимизни ана шу очиқ мулоқотнинг мантиқий давоми, десак, бу ҳам тўғри бўлади”, деди Президент Шавкат Мирзиёев. 

Манбаа: https://t.me/Press_Secretary_Uz/2624 

Президент тиббиёт соҳасидаги энг устувор вазифалардан бири малакали тиббий хизматларнинг ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлашдан иборатлигини таъкидлади ва эришилган натижалар ҳақида сўз юритди.Президент тиббиёт соҳасидаги энг устувор вазифалардан бири малакали тиббий хизматларнинг ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлашдан иборатлигини таъкидлади ва эришилган натижалар ҳақида сўз юритди.
Жумладан, жорий йилда янги 106 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, мингта маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди. Бу орқали 3,5 миллион аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилди.
Ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида илғор хорижий тажрибалар асосида аҳолининг кафолатланган бепул тиббий хизматга бўлган эҳтиёж баланси ишлаб чиқилди.
Оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатиладиган дорилар 45 турдан 70 турга етказилди. Бунга ажратилаётган маблағлар ҳажми эса ўтган йилга нисбатан 3 баравар оширилди (188 миллиард сўмдан 540 миллиард сўмга).
Шунингдек, 820 та бирламчи тиббиёт муассасасига УЗИ ва ЭКГ ускуналари етказиб берилди. 
Оилавий поликлиникаларда 19,5 мингта кундузги шифо ўринлари ташкил этилди.
Бунинг натижасида 740 минг аҳолига шифохонага бормасдан, маҳалланинг ўзида даволаниш имконияти яратилди.
Тиббиёт ходимлари ойлиги 30 фоизгача оширилди. Шунингдек, шифокорларга иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ва устама тўловлари жорий этилди.
Умуман, жорий йилда тиббиётга 28 триллион сўм ажратилмоқда ва бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўп.

Манбаа: https://t.me/Press_Secretary_Uz/2625 

Давлатимиз раҳбари соҳада қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.Давлатимиз раҳбари соҳада қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.
Бирламчи бўғинни маҳаллагача тушириш бўйича бошлаган ислоҳотлар самарасини ошириш лозимлиги қайд этилиб, оилавий поликлиникалардан 10 километр узоқликда жойлашган 272 та маҳаллада тиббиёт пунктларини ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш топширилди.
“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ҳудудларда 191 нафар шифокор иш бошлади. Яна 171 та бўш ўринни тўлдириш вазифаси қўйилди.
Шифохоналарда туғруқ ўринларини кўпайтириш, республика бўйича 46 та туманлараро перинатал марказни ташкил этиш ишларини тезлаштириш топширилди.
Тез тиббий ёрдамда чақирувга етиб бориш вақти 3 баробарга, харажатлар 25 фоизга қисқаришига қаратилган Президент қарорларининг ижроси устидан назоратни кучайтиришга кўрсатма берилди.
Йиғилишда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳокимлар, соҳага масъуллар ва ихтисослашган марказлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди. Улар йил якунига қадар ва келгуси йил учун режаларини ҳам батафсил тушунтирди.

Манбаа: https://t.me/Press_Secretary_Uz/2626 

Президентимиз муҳокама қилинган масалаларнинг барчаси фақат ва фақат халқимизни рози қилишга қаратилганини таъкидлади.Президентимиз муҳокама қилинган масалаларнинг барчаси фақат ва фақат халқимизни рози қилишга қаратилганини таъкидлади.
Шу боис, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ҳудудида тиббиётни ривожлантиришга муносабат ва ёндашувини тубдан ўзгартириб, бу масала бўйича жиддий бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
"Биз бугунги кунда инсон ҳаёти, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айлантирмоқдамиз.
“Инсон – жамият – давлат” деган қоидани ҳаётимизга жорий этмоқдамиз. 
Бу борада, ҳеч шубҳасиз, тиббиёт ғоят муҳим ўрин тутади. Бу соҳада масаланинг катта-кичиги йўқ. Ҳаммаси бирдек муҳим.
Барча ҳокимлар, бу ерда ўтирган раҳбарлар эшитиб олсин: бир бемор одамни дардига дармон бўлиб, унинг соғлиғини тикласак, ҳаётга қайтарсак, билингки, бу билан бутун оиланинг бахтини, келажагини таъминлаган бўламиз", деди давлатимиз раҳбари.
Айни пайтда Президент республика тиббиёт марказлари ва вилоятлардаги тиббиёт муассасаларининг шификорлари билан мулоқот қилмоқда.

Манбаа: https://t.me/Press_Secretary_Uz/2627 

 

 

 

Barcha yangiliklar

Text to speech