7 Noyabr 2022 Yil 1226

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Ширин Д.нинг турмуш ўртоғи тан жароҳати етказганлиги ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши терговидан жабрланувчининг норозилиги акс этган хабарлар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Дилмурод Д.га нисбатан муқаддам қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган эди. Жиноят ишини тергов қилиш жараёнида Дилмурод Д.нинг адвокати томонидан илтимоснома киритилиб, унда Дилмурод Д.нинг қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди, қари ота-онаси борлигини ва оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб қамоққа олиш эҳтиёт чорасини енгилроқ эҳтиёт чорасига ўзгартиришни сўраган. Дилмурод Д.га нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Томонларнинг билдирган барча важлари тўлиқ текширилиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Barcha yangiliklar

Text to speech