7 Dekabr 2022 Yil 1034

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда дўконнинг ичида бир фуқаро ёш йигитни урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 1 декабрь куни тахминан соат 14.40 дарда Мирзо Улуғбек тумани Гулсанам кўчасида жойлашган дўконлардан бирининг олдида 1981 йилда туғилган Ж.Х. ва 2004 йилда туғилган Х.Н. ўртасида оғзаки келишмовчилик юзага келган. Натижада Ж.Х. 2004 йилда туғилган Х.Н.ни уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Barcha yangiliklar

Text to speech