Ижтимоий тармоқларда бир нечта мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур видеода акс этган ҳолат 2019 йилнинг 25 апрель куни Яшнобод туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган. Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимлари, мактаб маъмурияти ва маҳалла фаоллари иштирокида вояга етмаган қизлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилган. Жанжалда иштирок этган вояга етмаганларнинг ота-оналари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда яна тарқалаётган мазкур видео аслида 2020 йилнинг февраль ойида тарқалган ва Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий саҳифаларида муқаддам (https://iibb.uz/ru/news/intsident-so-shkolnitsami) бу жанжал ҳақида маълумот берилган эди.
Шу ўринда ижтимоий тармоқлар фаолларидан шов-шув кўтариш мақсадида эски видеоларни такроран тарқатмасликларини, тарқалган видеолар бўйича берилган муносабатларни илова қилиб шарҳ қолдиришларини сўраймиз.