Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги интернет-клублардан бирининг олдида жанжал акс этган ҳолатнинг видеоси тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур видеотасвир Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди. Видеода акс этган ҳолат жорий йилнинг 20 сентябрь куни тахминан соат 20:15 ларда Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида жойлашган интернет клублардан бирининг олдида юз берган. 2004 йилда туғилган Х.Р. таниши 2002 йилда туғилган Х.Т. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, унга тан жароҳати етказган. Бироқ Х.Т. мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, шунингдек тиббиёт муассасаларга мурожаат қилмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан маъмурий баённома расмилйаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судига тақдим этилган.