13 May 2022 Yil 1122

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқлардаги “Эффект Макаренко” каналида эълон қилинган мақолада халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Никита Макаренкога нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза ёзилганлиги ҳақида айтиб ўтилган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Тошкент шаҳар ИИББга мурожаатнома юборилган. Ушбу мурожаатномада Н.Макаренко томонидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори нотўғри талқин қилинганлиги бўйича ўрганишни сўраган. Ҳозирда ушбу мурожаатнома бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

Barcha yangiliklar

Text to speech