1 Aprel 2022 Yil 1195

Расмий хабар

Ижтимоий тармоқларда “Қатортол” бозорида бир фуқаро ўзбошимчалик билан сўроққа тутилаётганлиги (“самосуд” қилинаётгани) акс этган видео тарқалмоқда. Аниқланишича, жорий йилнинг 30 март куни тахминан соат 21.00 ларда Чилонзор туманидаги “Қатортол” савдо мажмуаси олдида 1993 йилда туғилган А.Ж. савдо дўконларида тўлов чеки харидорларга берилмаётган ҳолатлари юзасидан маълумотни солиқ идораларига юборган. Мазкур ҳолатдан норози бўлган айрим фуқаролар жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан жанжал кўтарган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Қонунларга риоя этинг, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини поймол қилманг, уларга тўлов чекини ўз вақтида беринг, шунда жарима тўламайсиз. Қонунларни четлаб ўтиш мақсадида жанжал кўтариш эса жавобгарликка сабаб бўлади.

Barcha yangiliklar

Text to speech