31 Yanvar 2022 Yil 1418

Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Олмазор туманида 31 январь куни соат 03.45да "102" тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 02.20ларда Мухбир кўчасида ҳайдовчи - 1998 й.т, У.Ф. “Нексия-3” русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, йўл четидаги бетон устунга урилган.

Натижада: автоулов ҳайдовчиси У.Ф. олинган тан жарохатлари натижасида ТТА-2 клиникасига олиб борилганида вафот этган. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Barcha yangiliklar

Text to speech