8 Dekabr 2022 Yil 1156

Шайхонтоҳур туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 3 декабрь куни тахминан соат 17.00 ларда, 1973 йилда туғилган В.И., давлат рақами 01 Н 406 UB бўлган Cobalt русумли автомобилни Зулфияхоним кўчасида бошқариб кетаётиб, пиёдалар: 1991 йилда туғилган З.П. ва унинг фарзанди 2016 йилда туғилган К.М.ни уриб юборган. Натижада пиёда З.К. тан жароҳатлари билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Фарзанди К.М.нинг аҳволи қониқарли бўлгани учун тиббий кўрикдан сўнг уйига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Barcha yangiliklar

Text to speech