17 Yanvar 2022 Yil 1360

Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Юнусобод туманида 16 январ куни соат 23.43да "102" тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 23.00ларда ТХАЙ кўчасида, хайдовчи - 1975 й.т, А.А. ўзига тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган.
Натижада: хайдовчи А.А. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган – 1976 й.т., А.У. “чап оёқ болдир бўғими синиши” ташхиси билан 7-ШКШга ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Barcha yangiliklar

Text to speech